
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
ЯХШИ ОДАМ ҳақида ЯХШИ ХОТИРА
Дўстим Убайдулло акага
Юрак йиғла, фақат тош қотма,
Қара, само йиғлаяпти – ку,
Дош беролмай дунё макрига,
Тоғу-тошлар инграяпти-ку.
Она тупроқ бағрингни очгил,
Бир мурғак жон кўмиляпти-ку.
Пок танаси осмон сувимас,
Кўз ёшларда чўмиляпти-ку!
Умидлари сўлган гул борар,
Гўдаккина, тоза дил борар,
Она тупроқ, бағрингни очгил,
Номеҳрдан куйган кул борар.
Андишанинг карвони удир,
Садоқатнинг сарбони удир,
Она тупроқ, бағрингни очгил,
Жаннатларнинг боғбони удир.
Айтолмаган сўзлар ўлдирди,
Кўролмаган кўзлар ўлдирди,
Она тупроқ, бағрингни очгил,
Бўғзидаги бўзлар ўлдирди.
Йўқлик сари жилмайиб борар,
Қабрга ҳам ийманиб, кирар,
Она тупроқ, бағрингни очгил,
Ўлолмаган бир умид борар.