
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/3/2025Lirika
Анойимас Марғилоннинг Кумушлари
Hajm:
Анойимас Марғилоннинг Кумушлари,
Ўлса ҳамки Отабегин бериб қўймас.
Зайнабларин телба қилар, далли, бехуш,
Севаверар қолгунича сўнгги нафас.
❦
“Эр бермоқлик-жон бермоқдир,
деган халқим,
Вужудидан ажратолмас аҳд, вафони.
“Бош эгам”, деб, эгам Ҳаққа ваъда берган,
Кўргиликдан кўролмайди бу савдони.
❦
Хей, тошкентлик
Отабеклар хушёр бўлинг,
“Ишқ” деб тутган
косангизда йўқми заҳар?
Марғилоннинг Кумушлари анойимас,
Севса агар улар фақат ўлиб севар.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan