
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
ЎЗБЕК
“Ўзбеклар қандай одамлар?”
(Хорижликнинг саволига жавоб)
Ғўзасининг гулларини ўпади, ЎЗБЕК,
Қўзичоғинкўзлариниўпади, ЎЗБЕК,
Фарангиваш сатангларнинг
бармоқларинмас,
Отасининг ўнгирини ўпади, ЎЗБЕК.
Тол экади, тут экади, экар тераклар,
Уй қуради боласининг болаларига.
Қуш боқади, қурт боқади,
чарчамас ЎЗБЕК,
Хиргойиси бўз тўрғайнинг нолаларига.
Алдамайди, айтган сўзи-хадисдай холис,
Гарчи Қуръон ёдлаганмас, борлиғи-иймон.
Пайғамбарин, пошшосини
танийдими, бас,
Тавбаси бор Аллоҳига, қасамлари-нон.
Шукр қилар, ҳар лаҳзаси, тинчлик онига,
Бедапоя сайилгохи, пайкаллар, боғлар.
Дон хирмони кўшки эрур,
минбар, мартаба,
Ҳар гиёҳнинг тилин билар, дилдан диллашар.
У ҳар йили даҳо туғар, авлиё, шоир,
Буюкларни бераверар жаҳонга бот-бот,
Ва индамай яшайверар,
қилмай иддао,
Томирида оқаверар мурувват, сабот.
Ҳей, сен, дунё, танимасанг таниб ол, уни,
Ҳа, бу шундай ўлка эрур, олтин тупроғи.
Ер шарида бир юрт борки,
мангу, муқаррар,
Эли эса, ўзига бек, мардлик байроғи!