Farida Afrõz Signature Emblem
Farida AfrõzIjodiy Portali
Şe'rlar rõyxatiga qaytiş
Farida Afrõz

Farida Afrõz

Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon

7/2/2025Lirika

Фақат, онанг ёнингда бўлсин

Hajm:

Майли, бошдан тож тахтинг кўчсин,

Вужудингни титроқлар қучсин,

Сен мағлуб бўл, ғанимлар ютсин,

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Ташлаб кетсин дўстларинг бари,

Майли, қолгин танҳо, сар-сари,

Хастами ё ношудми, қари,

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Оға - ининг тоғдайин қалқон,

Опаларинг мунис, меҳрибон,

Жигарбандлар бир жону - жаҳон

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Нонинг бутдир, устинг ҳам бутун,

Лек шукуҳсиз ўтаётган кун,

Ҳар тун битта жонингда тугун,

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Меҳри ёлғон дийдалари тош,

Ҳар нафасда ёнингда йўлдош,

Дунё кезиб топмайсан дилдош

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Кўнгил очар баҳоналар мўл,

Ер юзини босиб кетди гул,

Қани кул - чи, сен кулиб кўр, кул,

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Юзга кирса юзларинг ширмон,

Мисқолингда барака хирмон,

Томирингни қирқолмас армон,

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Бир лахзада умр - нур сўнар,

Ҳалқумингда ширин жон тўнар.

“Она,” десанг тилларинг қонар,

Фақат, онанг

ёнингда бўлсин.

Айтгин-айтгин, онанг ўлмасин!

Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan