
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Отамжон?!
Hajm:
Отам эккан олманинг
Шохларида дур, маржон.
Бир дарахтча бўлмаган,
Отам қайда, отамжон?!
❦
Отам қурган қўрғоннинг,
Деворлари бус бутан.
Бир пахсача бўлмаган,
Умр нечун, жон нечун?!
❦
Отам сочган уруғнинг,
Ҳар бирида жуфт ҳаёт.
Бир майсача бўлмаган,
Қисмат сендан минг фарёд.
❦
Отам айтган ҳикматлар,
Умрим нури, кўзгудир.
То тирикман, жон ичра,
Отам руҳи мангудир.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan