
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Сени хаёлимдан яширолмайман
Hajm:
Сени хаёлимдан яширолмайман,
Узиб отолмайман сени суғириб.
Сен-ла кетолмайман,
Шеърлар битолмайман,
Заққумлар ютиб.
❦
Сени ҳаётимдан яширолмайман,
Сувга отолмайман, ўтга ёқолмайман.
Ташлаб кетолмайман,
Шеърлар битолмайман,
Заққумлар ютиб.
❦
Сени қисматимдан яширолмайман,
Тошлар отолмайман, тақдирни қарғаб.
Ўйнаб-кулолмайман,
Йиғлаб-ўлолмайман,
Шеърлар битолмайман,
Заққумлар ютиб!
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan