
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
ШЕЪРИЯТ
«Меҳрибоним, мен Сизни топдим...»
Рауф Парфи
Меҳрибоним, мен сизни топдим,
Хазонрез боғларнинг, кузли, аёзли,
Ҳувилдоқ тунлари ёмғир, шамолли,
Хўрликдан ивиган умидлар ичра,
мен сизни топдим.
Топдим, деразамга какликлар қўнди,
Сайради, сайрадим жон чиқар қадар.
Дўл ёққан қаҳратон ёлғиз кечалар
Бебаҳор гулладим, барг ёздим самар ,
мен сизни топдим,
Меҳрибоним, бу не кўргиликдир, бу қандай савдо.
Бу ширин жонимдан ўкинмай тондим,
Бу не саодатдир, бу нечук ғавғо,
Ўз қонимни ўзим ичдим-да, қондим,
мен сизни топдим.
Топмасам, кўзларим йўлга тўкардим,
Ҳар зарра тупроқни сизлаб ўпардим,
Бу ёруғ дунёда нурсиз, бенаво
Изиллаб-изиллаб, излаб ўтардим,
Маҳрами асрорим,
Маҳрами жоним,
Мен сизни топдим, шеърият!