
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Юрагим сен севган энг гўзал рангда!
Hajm:
Товонимдан, сирғалиб, тўкилар кунлар,
Томирда ёрилар, чинқириқ, алам.
Киприклар майсадир, ёмғирлар тунар,
Нуқтага жамланар, қорачиқ - олам.
❦
Жонимга қуйилар, қайноқ тасалли,
Оромга ўхшаш бир, нотавон шарпа.
Отингни айт, менга, кимсан, нетарсан?
Ишқ берган балокаш, исминг нимарса?!
❦
Бағримдан сирғалиб, тўкилар исминг,
Томирда аланга, ёввойи оташ.
Тезроқ кел, келақол, қирқ жоним танда,
Юрагим сен севган энг гўзал рангда!
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan