
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Нима қилиб қўйдинг мени
Hajm:
Нима қилиб қўйдинг мени,
Мисли наққош ўйдинг мени,
Сеҳргарим, о, муҳаббат,
Мендан ортиқ суйдинг мени.
Нима қилиб қўйдинг мени?
❦
Юрагимга бир ўт тушди,
Хаёлларим қушдай учди,
Сеҳргарим, о, муҳаббат,
Қадим қоя, тоғлар кўчди...
Юрагимга бир ўт тушди.
❦
Ишқим билан кўксим ёрай,
Шароб беринг, оҳ, сипқорай
Сеҳргарим, о, муҳаббат,
Ишқим билан кўксим ёрай.
❦
Энди ғамлар гарддай учар,
Ишқ вафодан шарбат ичар,
Сеҳргарим, о, муҳаббат,
Энди мени бахтлар қучар,
Энди мени бахтлар қучар!
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan