
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Қўқон шамоли
Hajm:
Баъзида жонингга тегади кунлар,
Ҳатто сокинлик ҳам, ойнинг жамоли.
Руҳим истаганда, бемаврид исён,
Сени соғинаман,
Қўқон шамоли.
❦
Бу ерда ҳар неки, тўкис, сарҳисоб,
Маданият барқ урур, ҳар иш маъноли.
Нима ҳам дер эдик, пойтахт- пойтахт, лек,
Бир сен, етишмайсан,
Қўқон шамоли.
❦
Шаҳарни кезаман, салқин, саҳарлар,
Кўнгил туғён урар - шеърли, сафоли.
Аммо бир япроқ ҳам “шитр” этмайди,
Қайдасан, қайдасан,
Қўқон шамоли?!
❦
Сен дув - дув тўкасан, мева қуртласа,
Сен заиф илдизнинг, мўртнинг заволи.
Сен борсан, синов бор, имтиҳон, жазо,
“Адолат пешвоси” –
Қўқон шамоли.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan