
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Болам, онанг қарияпти
Болам, онанг қарияпти,
Ҳушёр бўлгин, огоҳ бўл,
Сал шаббода қаддин эгар,
Тиргак бўлгин, паноҳ бўл!
Ўйламаки, ҳаёт мангу,
Онам минг йил яшайди!”.
Бу дунёда ҳар не зотдан,
Она мўртга ўхшайди!
Томирлари бўртган қўллар,
Қўш узуклар ярашмас,
Кўкдаги ой асло, асло,
Энди чирой талашмас.
Бир меҳрингдан яшнаб кетар,
Чаман, боғлар ҳеч гапмас.
Бир қаҳрингдан қулаб тушар,
Тошу тоғлар ҳеч гапмас.
Сенга эртак айта-айта,
Эртакларга айланар.
Бир кун у хам онасидай,
Майсалар бойланар.
Унда сенинг аламларинг,
Еган ошинг, нонингдир.
Онанг тирик юрса, магар,
Шавкат- шон, иймонингдир.
Болам, онанг қарияпти,
Огоҳ бўлгин, ҳушёр тур.
Юзга кирар, балки икки юз,
Айрилиққа тайёр тур!