
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Ertangi haqida ertaga õylayman
“Эрта ҳақида эртага ўйлайман”
Александр Рипли
Бугун мен бахтлиман, бугун тирикман,
Эс-хушим жойида, хотирам тиниқ,
Еган-ичганларим, танимга роҳат,
Бўлди, бас, эртани, эртага ўйлайман.
Оёқлар чопади, қўллар рақс тушар,
Қаддимни кўтариб, чарчамас беллар,
Кўзларим самовий нурларни қучар,
Бўлди, бас, эртани, эртага ўйлайман.
Кўйлак кийсам, этаги, шамолда учар,
Киприклар, қошларим, вафодор сочлар,
Қўшиқ айтсам, навоси кўкларни тутар,
Бўлди, бас, эртани, эртага ўйлайман.
Дўстим-дўст, душманим интиқом билмас,
Ёрим-ёр, хижрони кўксимни тилмас,
Фарзандлар кўзимга термулиб тўймас,
Бўлди, бас, эртани, эртага ўйлайман.
Меҳрим бор, уммондек, башарга етар,
Ишқим бор, қуёшдек, музни эритар,
Биламан, эртага оппоқ тонг отар,
Бўлди, бас, эртани, эртага ўйлайман.
Эртанинг ўзича, ризқи-рўзи бор,
Тошу тарозиси, кўрар кўзи бор,
Бугунини гўзал яшаганларга,
Мукофоти, ажри, айтар сўзи бор,
Бўлди, бас, эртани, эртага ўйлайман.