
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Етар бас
Hajm:
Етар бас,
дийдамни тош қиламан, энди,
Қайтариб оламан кўнглимни сендан,
Севиб, ёниб, куйиб, чарчамади бу юрак,
Осмонга отаман, уни, қуёш қиламан, энди.
❦
Етар бас,
кўнглимни шодон қиламан энди,
Ғамларни ёқаман кузги ҳазондай,
Тошиб, шошиб, оқиб тинчимади бу дарё дилим
Тўғонларин бузаман уни уммон қиламан энди.
❦
Етар бас,
ишқ қасрим қўрғон қиламан, энди,
Токи киролмасин бебурд муҳаббат,
Ўчимни оламан хали, сени унутиб,
Қолган умринг қўшиғин фиғон қиламан энди.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan