Farida Afrõz Signature Emblem
Farida AfrõzIjodiy Portali
Şe'rlar rõyxatiga qaytiş
Farida Afrõz

Farida Afrõz

Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon

7/2/2025Lirika

УЧИНЧИ РЕНЕССАНС –  УЧИНЧИ ТЎЛҚИН

Hajm:

УЧИНЧИ РЕНЕССАНС –

УЧИНЧИ ТЎЛҚИН

❦

Менинг томиримда қоним мусаффо,

Буюклар сурури, руҳи оқади.

Тарихдан сўз очсанг, мудроқ танингда,

Аждодлар шарафи олов ёқади.

❦

Оламни ёритди илм, фасоҳат,

Юсуф Хос Ҳожибдан бошланган билиг.

“Маъмун” устунлари айтади алла,

Хоразмий ясаган тебранар бешик.

❦

Фаробий ғижжаги башорат берар,

Яссавий тақвоси, хикматларидан.

Дунёни уйғотиб садолар келар,

Беруний кашф этган хилқатларидан.

❦

Термизий, Фарғоний, Замахшарийлар,

Тош қалблар қаърига битдилар битик.

Қоронғу кўнгиллар ёришди бирдан,

Фикрлар тирилди, тафаккур тирик.

❦

Товонда қон билан Имом Бухорий,

Жонларга хадисни нақшиндай ўйди.

Ибн Сино келди, ҳайратда жаҳон,

Дунё ярасига малҳамлар қўйди.

❦

Йиллар ўтди, кураш, жанглар, истело,

Кимлар келмади, ахир қиличин қайраб.

Соҳибқирон Темур- адолат тонгги,

Гўё, қуёш чиқди нурларин тараб.

❦

Сўз мулки султони- ҳазрат Навоий,

Шоири- уламо, шоири –бақо!

Бобурий нафосат, бобурий хикмат,

Асрлар сўнмайди, берар акс садо.

❦

Мустабид замонлар, энди хайр- хўш,

Элим озод, хурдир, юрт эса обод.

Ҳар лаҳза яшамоқ бахт энди бунда,

Ниятлар гўзалдир, гўзалдир ҳаёт!

❦

Бугун наъра тортар учинчи тўлқин,

Томирда кўпирар аждодлар шаҳди.

Бугун омон бўлсин, илму фан ишқи,

Ҳақнинг инояти- салтанат тахти!

Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan