
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Юртбошим
Бахтнинг қуши қўнди элим бошингга,
Ҳар ёнда тантана қилар адолат.
Энди дунёлар ҳам келар қошингга,
Юртбошинг файз берса гуллагай давлат.
Яна нима керак сенга биродар,
Масжидлар дуода, мақбара уйғоқ.
Асло тош отолмас ҳеч бир дарбадар,
Юртбошинг мард бўлса номардлар йироқ.
Энди сен рост сўйла, яшагин рўй-рост,
Хиёнат қилма, бас, ўзбек, ўзликка.
Садоқат кўрсатиб аждодларга хос,
Юртбошинг поклаган ҳалол тузлиққа.
Ватанни сев, чиндан, онанг ахир у,
У отанг эмасми, қонингда оққан.
Бешикда жилмайган боланг ахир, у,
Юртбоши жонида оловлар ёққан.
Элим, ўз бахтингни танисанг бўлди,
Адашма, чалғима, ҳушёр, зукко бўл.
Кўксинг эрк қуёши нурига тўлди,
Юртбошинг қадами - жаннатларга йўл.