
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Бир талпинсам сизга етаман
Hajm:
Бир талпинсам сизга етаман,
Бир зарб билан эшик очилур.
Аммо,
нечун,
ташлаб
кетаман,
Сизни десам юрак сочилур.
❦
Бир талпинсам, бахтни қучасиз,
Бир хўрсинсам қайтар дарёлар.
Аммо
нечун,
дарё
бўлолмам,
Умр ўтар, ўтар дунёлар.
❦
Бир талпинсам, олам гулистон,
Бир шаҳд билан гина тўкилур.
❦
Аммо
нечун,
сиртмоқдир
алам,
Оёғимга кишандир ғурур.
❦
Бир талпинсам, меникидирсиз,
Ўзим экиб, ўзим ўрганим.
Бу
шабистон
қисматлар
аро,
Кўзим очиб, кўзим кўрганим.
❦
Бир талпинсам, юрак ҳам тўхтар,
Қумга синггар, умр тўлқини.
Одам
бўлиб,
одам
бўлмадик,
Учрашармиз руҳ бўлган куни.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan