Farida Afrõz Signature Emblem
Farida AfrõzIjodiy Portali
Şe'rlar rõyxatiga qaytiş
Farida Afrõz

Farida Afrõz

Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon

7/4/2025Lirika

Band - 33

Hajm:

ФИҚРА - 33

❦
— 1 —

Кимки ҳаловатларида азобни, азобларида

ҳаловатни ҳис қилиб турмас экан, у хатоларга ота, армонларга она бўлгусидир.

❦
— 2 —

Кўнгли чўккан одамнинг елкасида тоғ ухлайди.

❦
— 3 —

Кимки ошуфта кўнгилларнинг кўз ёшларини

артмас экан, у ШОИР эмас.

❦
— 4 —

Кўкламни соғинган маъсум қушлардек безовта шоир юрагидаги бир парча ёғду бу-Шеър.

❦
— 5 —

Ижод игнадан туяни ўтказмоқлик аъмолидир.

❦
— 6 —

Сен менга эришдинг холос, қалбимга эмас.

❦
— 7 —

-Одамзод нега шундай яралган-а?

Нега шунчалар ташна?!

Ҳайҳот, ҳатто ўзини ўзи эзиб сувини ичади-я!

❦
— 8 —

Адашиш –

тўғриликнинг тушидир.

❦
— 9 —

Ижод йўли мисли карвон йўлидир. Унинг қай манзилга, қай ҳолатда етиб бориши сарбонга - устозга боғлиқ.

❦
— 10 —

Уммони бор одам томчисини қизғонмайди.

❦
— 11 —

Ижодкор ҳам бир ниҳолдайин гап.

Унга қуёш - эътироф, ҳаво - ишқ, сув – бойлик, ер – Ватан, барчаси бирдай зарур.

❦
— 12 —

Мен бўлмаганимда,

Аждодларим ҳам бўлмас эдилар.

❦
— 13 —

Хушламоқ – хушкайфиятингга боғлиқ.

❦
— 14 —

Насиҳат –

амалга ошмас ниятнинг зиёратгоҳидир.

❦
— 15 —

Кўнгил одами - мисоли дарахт.

Биров мевасини еса, биров соясидан

баҳра олади. Охир оқибат ўтин қилиб

ёқадилар, исинадилар.

❦
— 16 —

Тамъагир устоз - отилмаган сопқондир.

❦
— 17 —

«Аёл эркакка сиғинар эди, агар мумкин

бўлганида ...»дерди Расул Оллоҳ.

❦
— 18 —

Меҳринг мени - Мен қилди!

❦
— 19 —

Сенга нур бериб, нурафшон бўлдим!...

❦
— 20 —

Аёл эрининг ҳиёнатини энг биринчи бўлиб

сезади, эшитади. Эр эса охирги бўлиб.

❦
— 21 —

Эҳтиёж бор жойда – муддао мавжуд.

❦
— 22 —

Деразадан осмонга боқиб пичирлайди аёл.

Тасбеҳ қайтарар. Тилагани ўзига сийлов...

❦
— 23 —

Соғинчингиз иффори менгача етиб келди.

❦
— 24 —

Асални гул яратиб, ари егани қизиқ.

❦
— 25 —

Битта сўзинг туфайли, сўзнинг қудратини

англадим!...

❦
— 26 —

Эркаклар қизиқ: хотинининг хиёнат қилганини кечираолмай ажралиб кетадилару эрига хиёнат қилган аёлга бемалол уйланаверадилар.

❦
— 27 —

Шунча яшаб, шунча билмадим,

шунча билмасман...

❦
— 28 —

Дўстликни ўлим ҳам олиб кетолмас.

❦
— 29 —

Тирик қонунлар одамлар билан яшайди,

ўликлари эса китобларда.

❦
— 30 —

Ҳар қуш булбул-у,

ҳар сўз ҳикмат бўлмаслиги каби,

сен ҳам бир оз жим турсанг бўлармиди?!

❦
— 31 —

Шеърият - баланд тоғ чўққисидаги

шифобахш булоққа ўхшайди.

Унга фақат ўзинг чиқиб борасан.

Булоқдан юз-қўлингни ювиб,

бир қултум ичганингдан кейин эса

ортга сира ҳам кетгинг келмай қолади.

❦
— 32 —

Руҳни вужуддан ажратиб олиш шунчалар қийинки,

вужудинг бирор шикаст еса, руҳинг эзилади.

Руҳинг қақшаса вужудга ҳам омонлик йўқ!

Жон шўрлик эса ўртада сарсон.

❦
— 33 —

Соғин

иб яшамоқ - бахтларнинг бахти.

Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan