Farida Afrõz Signature Emblem
Farida AfrõzIjodiy Portali

Ijodiy Safarlar Xaritasi

Õzbek adabiyoti va madaniyatini dunyo miqyosida tarğib etiş yõlidagi xalqaro safarlar

Gurjiston.Batumi
Грузия.Батуми, Õzbekiston
6/24/2024

Gurjiston.Batumi

Грузия Биз ўтган йили Грузияга биринчи марта келган эдик. Тибилисидан чамаси автобусда 2 соат йул юриб, Баржомига келдик. Чунки Баржоми саноториясига 10 кунлик йўлланмамиз бор эди. Баржоми шахри жуда салқин, бахово ўрмонлар ичидаги шахар экан. 1 июль бизда жазирама ойида кклганимиз учунми шу кадар екдики, жонимиз оро ола бошлади. Сихатгоҳнинг муожалари эса, толиққан танамизга мадхам булаётган эди. Менингит этиборимни тортган биринчи нарса одамларнинг багри кенглиги. Буни хар қадамда ҳар хил ҳолатларда сезмасликнинг иложи йук эди. Грузинлар ўзоро баланд овозда сўзлашсада, қувноқ эдилар. Баржомининг миллий боғининг қоқ ўртасида жойлашган иссиқ булоқ сувининг бироз бадбўй хиди бор. Аммо унинг шифобахш эканлиги уч турт кун ичганимиздаеқ сездик. Энг эсда коларлиси ўша боғдан бошланиб 20.000 қадам яни 10 км ўрмон ичидаги йўл тўгри тог тепасидаги сераводород булоғи томон олиб чикади. Тошлар ичидан сизиб вошшилаб оқаетган, булоқ бошига 2 та катта ҳовуз қилинган. У ерга борган одамлар шу ховузда чумилиб шифо топадилар. Мен ҳам чўмилиб бўлганимдан кейин, қушдек енгил бб кетганимни хис килдим. Узоқ йул чарчоги хам бирдан йўқолди. Шундай килиб 10 кун салқин хавода иссик нимчаларимизни кийиб юриб ўтказдик. Кейин Батумига кетдик. Батуми Бу шахар бизга жуда хам екди. 10 кунимиз кандай утганини билмай қолдик. Шунинг учун бу йил 1 ойга келдик. Бу ерда мусулмонлар куп яшар экан, қора денгизнинг тўлқинлари хуш келдинг дея сенга тамон шошилиб келади. Ёмғирли кунлари чўмилиб булмайди, чунки денгиз жуда хам тункинлари хайбатли бўлади. Бундай пайтларда сохилда юриш нихоятда мароқли. Грузия халки ўзининг виноси, асали билан фахрланади. Хар бир грузин оиласида бир мавсумда камида ярим тонна базилари эса 2-3 тоннагача вино килар эканлар. Ўзлари, мехмонлар учун килишар экан. Бир йил давомида ичишаркан. Мана бу хакикий вино маст килмайди кунглингни айнитмайди факат шифо булади. Сен ичган магазиндаги винолар хаммаси буёқ дейди. Энг тоза ичимлиги Чача деб номланар экан. У 70 градусли оппоқ шаффоф ичимлик. Бизда винони аеллар болалар хам хамма ичади. У шифобахш кон тозалайди юракни бақувват килади дейди куринишидан 70 ешлар чамасидаги чол 90 га кирган чол. Тоғда яшайдиган хар бир хонадонда 5-10 яшик асаларилари бб улар ўз асаллари билан хам фаҳрланишади. Айникса апелсин, мандарин гулидан олинган асалнинг хушбўйлиги ва шифобахшлиги одамни узига ром килади. Умуман олганда грузия халки олижаноб багрикенг халк экан. Саакашвили грузияга придидент бўлганда хамма сохалардан корупцияни бутунлай олиб ташлаган экан. Иқсодиетини, ижтимойи хаетини юксалтирган кейин тадбиркорликка кенг йул очган экан. Қора денгиз орқали дуне портларга йул очиб, ўз халқининг турмуш фаровонлигига сабаб булган. Америкадан олиб келинган турли туман русумдаги машиналарни куриб хайратда коласиз. Уларнинг нархини эшитиб эса, янада хайратингиз ошади. Мисол учун узбекистонда ВМВ 5Х 145.000$ атрофида турса, бу ерда худди шундай машинани 35-40.000 $ атрофида олишингиз мумкин. Хуллас, давлат халкини, халк давлатни алдамас эуан. Дарвоқе, халолик масаласида хам койил коласан. Бир куни “Али ва Нино” мажмуасини томоша килиш учун бормокчи булдик.Такси чакирдик 4 лари олди. Кайтишда бирданига шу кадар емгир куйдики, қочишга жой тополмай колдик. Кайтишга такси чакирдик.

Davlat: Õzbekiston