
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Бир ишқ бўлса
Бир ишқ бўлса,
Кўксингни тилсанг,
Юрагинг кафтингда тутолсанг унга.
Олиб кетаолсанг жон чиқар қадар,
Ойга ўйиб берсанг исмини тунга.
Бир ишқ бўлса,
кўксингни тилсанг....
Бир тун бўлса,
Туганмас, ялдо,
Шеърлар битиб олсанг, бетўлғоқ, бесас,
Сукунат куй чалса, куйласа масрур,
Жимгина тингласанг, олмасдан нафас. ..
Бир тун бўлса,
туганмас, ялдо...
Бир оҳ бўлса,
Бир оташ нафас,
Куйиб битса бари дарду аламинг.
Най бўлиб чалинсанг қайта ва қайта,
Охангга кўмилса дилхун оламинг.
Бир оҳ бўлса,
бир оташ нафас..
Бир сўз деса,
Яшагинг келса,
Дунёни қайтадан кашф этсанг, ногоҳ,
Бирдан одамлигинг эсингдан чиқса,
Нурга сингиб кетсанг, топилса паноҳ...
Бир сўз деса,
Яшагинг келса..