
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Кечирмоқни билсанг, агар
Hajm:
Кечирмоқни билсанг, агар,
Сен ғамлардан қутулгайсан,
Умринг ҳазон этган, ўшал ситамлардан қутулгайсан.
❦
Тоғдай оғир, зилу замбил,
Қасос эзмас, елкаларинг,
Ўч-интиқом ўти ёнган аламлардан қутулгайсан.
❦
Икки ёнда икки нодон,
Икки номард сиринг сотар,
Икки тилли илон янглиғ одамлардан қутулгайсан.
❦
Оғзинг ошга етганда воҳ,
Кимдир тупроқ сочар, пинҳон,
Сенга раво бўлмаган ў, таомлардан қутулгайсан.
❦
Фарид Афрўз, назар ташла,
Чор атрофинг, тоза-покдир,
Сен кўрмаган, сен билмаган оламлардан қутулгайсан.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan