
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Аё, дўстлар
Аё, дўстлар,
Чала қолди оҳ, суҳбати жононимиз,
Аммо дилда ўша аҳду паймонимиз,
Эски йилда қолди гина, гумонимиз,
Янги йилда, янгилардан гаплашайлик!
Аё, дўстлар,
Одам дардин, одам олар, меҳр олар,
Ки, жонни ҳам хўрлик олар, қаҳр олар,
Бор ғамингни, ишқ деган бир сеҳр олар,
Янги йилда, янгилардан гаплашайлик!
Аё, дўстлар,
Кетар йиллар, келмас бўлиб, кетмоқдалар,
Ҳар кунимиз тарихларга битмоқдалар,
Умримизнинг зарварағин йиртмоқлар,
Янги йилда, янгилардан гаплашайлик!
Аё, дўстлар,
Ахир, само ниятларга қулоқ тутар,
Орзуларнинг рўёбини омад кутар,
Ортда қолди ташвишлар ҳам, ўтди, ўтар,
Янги йилда, янгилардан гаплашайлик!
Аё, дўстлар,
Бу дунёдан соғинч қолар, алам қолар,
Ё яхши ном, ширин забон, калом қолар,
Қўлларингдан тўкилган ў, олам қолар,
Янги йилда, янгилардан гаплашайлик!