
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Сизсиз яшаяпман минг йилдан буён
Hajm:
Сизсиз яшаяпман минг йилдан буён,
Минг йилки, қўйнимда илонлар ётар.
Минг йилки муҳаббат хокисор, гирён,
Оҳ, десам бу жоним халқумда тўнар.
❦
Гарчи мен саботда минг йиллик чинор,
Қонталаш япроқлар беқўшиқ, маҳзун.
Ўзинг айт, ё раббий, ўзингга аён,
Беқўшиқ кунларнинг тунлари узун.
❦
Сизсиз яшаяпман минг йилдан буён,
Минг йилки, илинжлар қонлар қусади.
Сочларим супурги, кипригим тароқ,
Ўтар йўлингизга чимлар босади.
❦
Чимларим ипакдай эшлар, ҳайҳот,
Изларингиз бунча қотил, беписанд.
Аслида армон бор - минг йиллик қўшиқ,
Аслида сен йўқсан, йўқсан муҳаббат!
Сизсиз яшаяпман қўшиқлар айтиб...
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan