
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Ўкинма
Ўкинма,
Aллоҳнинг қудрати чексиз,
Сен билан менга ҳам топилар паноҳ.
Кўнгилми, сўрама, хали ҳам эрксиз,
Гуноҳдан гапирма!
Тўкилма,
Бўғзимни куйдирган калом,
Сенсиз ҳам дунёлар остину устун.
Тириклик тонгига салом қил, салом,
Қийноқдан гапирма!
Ситилма,
Қаноат, чок-чокларингдан,
Изтироб кўйлаги пора-порадир.
Кўнгилдан сўз очгил, кўнгилдан сўйла,
Йироқдан гапирма!
Тикилма,
Кўзимда ёшлар қолмади,
Мен энди бошқаман, мен энди ўзга.
Ҳаёллар осмондир, руҳдир осмонда,
Туфроқдан гапирма!
Ўртанма,
Қовушган тошларнинг дарзи жиққа қон,
Юсуфнинг лоларанг кўйлаги мисол.
Мен сени ҳеч қачон севмайман, инон,
Қийноқдан гапирма!