
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
БАҲОРГИ ҚОР
Hajm:
БАҲОРГИ ҚОР
❦
Бодом гулларига балолар ёғди,
Боласин вабога олдирган она.
Куртаклар
чирқирар,
куртаклар ёнди,
Ниҳоллар кампирга айланди, ана.
Наҳотки, оппоқ қор, қаҳринг қародир,
Наҳотки, бир шаҳдга шунчалар қурбон.
Наҳотки,
илинжнинг
кўнгли яродир,
Наҳотки, тақдирлар чалкашу урён.
Баҳор хўрсинади, кўклам ҳижолат,
Бир лаҳза ҳайратим гувоҳи – чақин.
Наҳотки,
шунчалар
умр омонат,
Наҳотки, бунчалар ҳиёнат яқин?!
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan