
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Кунлар, ўтар, кунлар бесамар
Кунлар,
ўтар, кунлар бесамар,
Қумга сингган ёмғир сувидек,
Учиб кетар,
оҳ, тўзғиб кетар,
Вақтнинг гули қоқигулидек.
Юрагимнинг
тори узилар,
Томиримда чинқирар алам.
Армонларнинг
бўйи чўзилар,
КЎНГЛИМ каби чўкади олам.
Нима қилдим,
қандай яшадим,
Қай кунларнинг бағрини тилиб.
Ўзни ўққа,
чўғга ташладим,
Жонни, танни садпора қилиб.
Кунлар
ўтар, кунлар бесамар,
Кўзларида жиққа ёш билан.
Паналардан
кимлар мўралар,
Қўлларида ҳасад тош билан.
Бунда эса,
мен зору гирён,
Баттар ботиб рўзғор лойига.
Кўнгил
сарсон, ишқ унда тийрон,
Қўйёлмайман бошим пойига.
Ҳасрат
деманг, жоним қолмади,
Умр эмас, бу умр эмас!
Бу бир
ўчоқ, тутаб, ёнмади,
Бу бир хотир, рангги йўқ, элас!