
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Энди умид ўлмаса керак
Hajm:
Ҳайрият-ей, қорлар ҳам ёғди,
Энди излар босилар бешак.
Чиранмайди энди хотира,
Энди умид ўлмаса керак.
❦
Ҳаёл сурар, дарахтлар сокин,
Шеър ёзади, шоир каби жим.
Олақарға қағиллар мағрур,
Фол очади мисли мунажжим.
❦
Қор ёғади, учар учқунлар,
Лабларимни куйдирар бўса.
Белларимдан қучар изғирин -
Таниш туйғу, ҳа, ўша, ўша..!
❦
Қизиқ, инсон- мўъжиза хилқат,
Яшар экан фасллар аро.
Қордай оппоқ бахтини қучиб,
Қўшиқ айтар хижрондай қаро...
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan