
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Сенсиз ўтган умрим менинг саробларга ўхшайдир
Сенсиз ўтган умрим менинг
саробларга ўхшайдир,
Қирқ йил қурган қасрим эй, воҳ,
харобларга ўхшайдир.
Сенинг ёдинг майхонадир,
кунлар ўтар мастона,
Хижронингда ичган заққум
шаробларга ўхшайдир.
Сенга ёрлар, сумансолар,
кеча кундуз дилоромдир,
Менга эса маҳрами
жон азобларга ўхшайдир.
Тонглар отар, кунлар ботар,
ҳазон билмас баҳорингда,
Сен йўллаган абри найсон
гулобларга ўхшайдир.
Сабр қайда,т тўзим қайда,
жунун жону жаҳонимдир,
Томиримда оққан қонмас,
зардобларга ўхшайдир.
Бу савдолар бари бекор, осмон яқин,
ер ҳам юмшоқ,
Ишқдан бошқа бани ёлғон,
ҳубобларга ўхшайдир.
Ки ҳасратда куйиб ўтди, неча ҳофиз,
неча мутриб,
Фарид Афрўз бу дарди дил
боб-бобларга ўхшайдир.