
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Бизни соғинганлар омон бўлсинлар
Hajm:
Бизни соғинганлар омон бўлсинлар,
Бизни унутганни унутмоқ керак.
Майли, феълимизни ёмон десинлар,
Бизни кутмаганни кутмоқ не керак?
❦
Бизни соғинганга тилаймиз тўзим,
Ва бир тонг елармиз шаббода бўлиб.
Томоғимда бўзим, тирноқда бўзим,
Дардлар ҳам ситилгай бир куртак бўлиб.
❦
Бизни унутганни унутдик биз ҳам,
Гарчи хоҳласак-да, келмас ҳушларга.
Ҳатто кўз гавҳари бўлолмас малҳам,
Етти ухласак-да кирмас тушларга.
❦
Унутмоқ матонат, унутмоқ азоб,
Хотира умидлар жангида талаш.
Фақат бизга бахтдир, бизга изтироб,
Бизга ичикканга ичикиб яшаш.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan