
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Томчисини, қизғанмайди, уммони борлар
Томчисини, қизғанмайди, уммони борлар,
Нафасини санаб олмас, осмони борлар.
Куз келмасдан ҳазон бўлар, янтоқ ёбонда,
Тўрт фасл ҳам гуллайверар боғбони борлар.
Карвонни деб, ёв бўлганлар, ёвга олдирар,
Балолардан омон чиқар сарбони борлар.
Дона донин, ўзи емас, едирмас суллоҳ,
Сичқонга ҳам озор бермас хирмони борлар.
Қайда мансаб, қайда шуҳрат, ундан қочарлар,
Юрагида шайтон эмас, раҳмони борлар.
Ҳийла-найранг, фисқи-фасод, бош кўтарган чоғ,
Занжирибанд, зиндонбанддир, виждони борлар.
Дўстни сотмоқ, ёрдан тонмоқ, касби олчоқнинг,
Ҳар инсонни ҳикмат билар, иймони борлар.
Қўй, куйинма, Фарид Афрўз, янги тонг отди,
Сени кутар меҳр деган, қўрғони борлар.