
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Дунёда ҳеч нарса бежиз бўлмагай
Дунёда ҳеч нарса бежиз бўлмагай,
Бежизга сендан ҳам қолмаган кўнглим.
Йўлларнинг охири тугаган мисол,
Тугаб битди, ахир, дарёдай меҳрим.
Сабабсиз сабаблар содир бўлмайди,
Ахир беҳудамас, айрилиқ, ҳижрон.
Бир томчи ёш келмас, кўзларингга нам,
Кунинг битмаса гар, узилмайди жон.
Шарафлар, олқишлар, унвон, мукофот,
Кимлардир сен учун бўлгандир фидо.
Ҳар қилмиш сабаби, ўзингсан, ўзинг,
Кимсан, бугун сен, шохмисан, гадо?!
Бошинг кўкка етса, сабабчиси бор,
Ўзагинг, илдизинг, томиринг, бешик.
Ернинг остидасан ёки осмонда,
Демак, феълинг сабаб, ниятинг, бешак.
Бас, шундай, сабабнинг сабабин ахтар,
Ўйла, изла, топ, қилгин, таффаккур.
Сабабчига сабаб топ, ҳузурига чоп,
Таъзим қил, эҳтиром, ибодат, шукур.