
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
7/2/2025Lirika
Устоз
Hajm:
Устознинг
қўлидан
сув ичганларнинг,
Кўкайи боғ бўлар, боғистон бўлар.
Бу чаман бағрида ҳар қуш донишманд,
Ҳар чечак бир хикмат, дилистон бўлар.
❦
Устознинг
меҳрида
ҳаёт мужассам,
Томирда нур оқар, олов тафаккур.
Бу рангин дунёнинг камалаклари,
Жонингга жон берар, беради сурур.
❦
Устознинг
излари
жаннатга бошлар,
Беҳиштнинг ифори тутар ҳар ённи.
Биз ахир инсонмиз, ҳазрати инсон,
Биз учун яратмиш жумла жаҳонни.
Устознинг
кўзи-ла
боқсанг оламга,
Юрагинг кенгаяр ой, қуёш бўлар.
Нигоҳинг сипқорар коинотларни,
Ер шари кафтингда бир тўптош бўлар.
Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan