
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Şoir qalbim
Шоир кўнглим,
Ҳасратннгни қўй,
Шоирликнинг қисматига кўн.
Бир сен эмас,
Жонни улашган,
Бир сен эмас, ғарибу мискин.
Тарихга боқ,
Тарихдан эшит,
Нигоҳ ташла, зарварақларга.
Шоир зоти
Шоҳмидир, гадо,
Бари маҳкум ғам, фироқларга.
Асри уни
Тушунмайди, йўқ,
Ё даврондан яширадилар.
Ўтгандан сўнг,
қабрини излаб,
Тавоф айлаб, сиғинадилар.
Шоир кўнглим,
Қўшиғингни айт,
Капалаклар рақсига ўйна.
Балиқлар-ла тиллаш,
Гуруг қил,
Дилингни чал, дилингни куйла.
Сўзингни айт,
Ёндир сўзингни,
Асрларга маёқ бўлсин у.
Сендан қолар
Бисотинг шудир,
Сендан кейин нурдай кулсин, у!
Сен шеърият –
Мулки Ажамнинг,
Мир Алишер ҳонақосида.
Бундай шараф
тупроғин ўпиб,
Ўлсанг, арзир, остонасида!
Шоир кўнглим,
Ўртанма, жоним,
Машрабларнинг руҳи қонингда.
Сен йиғласанг,
йиғлайди у ҳам,
Сен қайдасан, улар ёнингда!
Шеъриятнинг
миллати бўлмас,
На бир замон, на бир макони.
У бир фақат,
ўқиганники,
У ишқ аҳлин, жони-жаҳони!
Шоир кўнглим,
Ғафлатни унут,
Шеър айтмасанг, тошсан, кесаксан.
Тебранмаса,
Ер шари ногоҳ,
Тебратмасанг, шоир эмассан!