Farida Afrõz Signature Emblem
Farida AfrõzIjodiy Portali

Farida Afrõz Tarjimai Holi

Şoira hayoti, adabiy faoliyati va ijodiy yõli

Farida Afrõz
Farida Afrõz — Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon

Farida Afrõz

"Kõngil gavharin asrang, toşga urmang har nafas, Dil mulkida işq bõlsa, dunyo õzi bir qafas..."

Бўтаева Фарида Қўзиевна ( Фарида Афрўз) 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. Қўқон Давлат педагогика олийгоҳининг тарих факультетида ўқиган. Иш фаолиятини Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида кичик илмий ходимликдан бошлаган. Кейинчалик Фарғона Санъат билим юртида ўқитувчи, Фарғона вилояти Боғдод туманининг “Авангард” газетасида адабий ходим, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Истеъдод” ижодкорлар уюшмаси раиси, Республика “Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази” ҳузуридаги “Шуур” ижодий корхонаси директори, Адлия вазирлигининг “Ҳаёт ва Қонун” юридик журналида бош муҳаррир ўринбосари, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида санъат бўлими бошлиғи, “Ёзувчи” нашриётида бош муҳаррир, “Ал-Афрўз ”М.Ч.Жнинг бош директори, 2005 йилдан “AFRUZ-RECORDS" МЧЖ овоз ёзиш студиясининг бош директори бўлиб ишлаган, ҳозир эса шу корхонанинг муассиси. “ЖАНОБ” номли эркаклар учун ва “АЁЛДАН АЁЛГАЧА” номли аёллар журналлари ҳамда “АРТ РЕКОРДС” босмахонасининг таъсисчиси.

2020-2024 йилларида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати бўлиб ишлаган.

Ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раис ўринбосари лавозимида иш олиб боряпди.1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.

Қуйидаги Давлат мукофотлари билан тақдирланган:

1999 йили “ШУҲРАТ” медали,

2001 йили “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони,

2017 йили “ДЎСТЛИК” ордени,

2021 йили“Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги”,

2022 йили “Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги” кўкрак нишони,

2023 йили “Мўътабар аёл”,

2023 йили 1 даражали (Олтин) “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони.

Шу кунгача 27 та шеърий тўпламлари чоп этилди.

1986 йили «ҚИРҚКОКИЛЛИГИМ»,

1992 йили «ИЗТИРОБ КЎЙЛАГИ»,

1994 йили «ТУНЛАР ИСЁНИ»,

1999 йили «КЎЗИМ МАНИМ...»,

2000 йили «ҚУРБОНЖОН ДОДХОҲ» тарихий драматик достон,

2000 йили «ЎЗИМДАН ЎЗИМГАЧА»,

2004 йили «ПАКА ЕСТЬ НА ЗЕМЛЕ РАЗЛУКА...»

2004 йили «От ФАРИДЫ АФРУЗ» (Москва)

2004 йили «GUN AYDIN» (Истамбул),

2004 йили «УШШОҚ»

2007 йили "ТАСБИҲ",

2013 йили “ЎША КУН БУГУНДИР»,

2017 йили “КУЗДАН АРАЗЛАДИМ”,

2017 йили “ЯХШИЯМ...(немис тилида)”

2019 йил “ЎЗИМНИКИ”(манзумалар китоби),

2019 йили “ОБОДИМ ЁР” (қўшиқлар китоби)

2020 йили." Етти тасбеҳ ёхуд минг бир кечам",

2021 йил “ТАСБЕҲ” (форс тилида),

2022 йили “ МЕН, СЕН, У...” номли,

2023 йили “Суҳроб Сипеҳрий” (форс адабиётидан таржима)

2023 йили 4 жилдли танланган асарлар тўплами,

2024 йили Клаус Мерц “Кутилмаган кечмиш” немис тилидан таржима китоб,

2024 йили “Ruhumun çiçeği” турк тилида шеърлар тўплами.(Туркия, Alanya)

2025 йили “Шуур” номли тўплам

2025 йили “От себя к себе” (рус тилида)

Бундан ташқари ”Қирқ қўшиқ”, “Аёл қалби”, “Кел, бугунни байрам қилайлик” аудио китоблари диск шаклида чиқди.

Шеърлари 16 та хорижий тилларига яъни рус, инглиз, немис, француз, италян, корейс, турк, форс, хитой, уйғур, гагоуз, озарбайжон, қозоқ,қирғиз, қорақалпоқ, тожик тилларига таржима қилинди.

Фарида Афрўз ҳам ўз навбатида Япон хайкулари, Дейл Корнегининг асарлари, форс-тожик адабиёти вакиллари Меҳри Хиротий, Судоба, Суҳроб Сипеҳрий, Соя Кабирий, Зуҳра Абдулҳусайний шеърлари, таниқли турк шоирлари Ҳусайн Ниҳол Отсиз, Доғларжа, Исмат Узал, машҳур қозоқ шоири Қосим Омонжолов, рус шоиралари Анна Ахматова, Марина Цветаева ҳамда замондош шоирларимиздан Николай Ильин шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

200 га яқин шеърлари элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан қўшиқ қилиб куйланмоқда. Бу борада кўплаб бастакорлар ва хонандалар билан ижодий ҳамкорлик қилиб келяпди. Жумладан, Ўзбекистон санаът арбоблари Рустам Абдуллаев, Алишер Расулов, Ўзбекистон халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов, Ўлмас Расулов, Қаҳрамон Комилов, ёш истеъдодли бастакорлар Мусохон Нурматов, Иқбол Муҳаммад, Рустам Муҳаммадиевлар ва севимли санъаткорлар Ўзбекистон халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Муножот Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Муяссар Раззоқова, Мансур Тошматов, Замира Суюнова, Зулайҳо Бойхонова, Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон халқ хофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Жўраев, Санобар Раҳмонова, Мавлуда Асалхўжаева, Қурсия Эсонова, Тожибар Азизова, Шуҳрат Қаюмов, Ҳосила Раҳимова, Роҳила Рўзимова, Дилноза Исмияминов ҳамда Анвар Санаев, Умида Мирҳамидова, Дилдора Ниёзова, Ҳилола Ҳамидова, Гулзода Худойназарова, Гули Асалхўжаева, Ботир Қодиров, Сардор Мамадалиев, Мўминжон Садриддинов каби 50 дан ортиқ хонандаларимиз томонидан куйлаб келинмоқда.

Фарида Афрўз ижодий фаолияти мобайнида жонажон юртимизнинг нуфузли байрам-тадбирларида, жумладан, бутун Республикамиз миқёсида Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрами, Конституциямиз, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилаётган ўнлаб байрам тадбирларида мунтазам қатнашиб келмоқда.

Бундан ташқари Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар йили ўтказилаётган “Ораста қизлар”, “Тадбиркор аёл” каби фестивалларда, Республика Маънавият тарғиботи маркази ташаббуси билан “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Юксак маънавият – келажак пойдевори” шиори остида ташкил этиладиган кўпгина тадбирларда, “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши ташаббуси билан ўтказиладиган “Биз буюк юрт фарзандларимиз”, “Истиқлол фарзандлари” анъанавий ёшлар фестивали доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятларининг барча туман-шаҳарлари ва чекка-чекка қишлоқлари маҳаллалари, мактаб, коллеж, олий ўқув юртларида учрашувларда қатнашиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларни ёшлар онгига чуқур сингдириш борасида олиб борилаётган хайрли ишларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Муҳлислар талаб ва истакларига биноан, мустақил равишда, юртимиздаги кўплаб олий ўқув юртларида юзлаб ижодий учрашувлари ташкил қилинди. Жумладан, Тошкент давлат Юридик Университети, Тошкент Политехника Университети, Жаҳон тиллари Университети, Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика Университети, Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент давлат Шарқшунослик институти, Кимё Технология Университети, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти, Тошкент темир йўллари транспорти ва муҳандислик институти, Турин Политехника Университети, Тошкент Сингапур институти, Тошкент Дипломатия институти, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент молия институти, Тошкент давлат Иқтисодиёт Универститети, Тошкент Тиббиёт академияси, Тошкент давлат фармацевтика институти, Тошкент давлат Жисмоний тарбия институти, Тошкент давлат Аграр Университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент Давлат Консерваториясида бўлиб ўтган учрашувлар, ҳаётининг ёрқин лаҳзалари бўлиб қолди.

Шунингдек, кўплаб корхона ва ташкилотларда бўлиб ўтадиган Маънавият соатларида ҳам иштирок этган. Миллий хавфсизлик хизмати, Республика Прокуратураси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги, Республика Божхона ва Солиқ қўмитаси, Навоий ва Олмалиқ тоғ металлургия комбинати, “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Бекобод металлургия заводи, “Оҳангарон цемент” АЖ, Зангиота туманида жойлашган Жазони ижро этиш муассаси шулар жумласидандир.

2012 йил 14 - 15 февраль кунлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 530 йиллиги муносабати билан “Истиқлол” санъат саройида “Назм ва наво” кечаси ўтказган.

Шундан илҳомланиб 2013 йилдан то бугунгача пойтахтимизнинг “Наврўз”, “Уммон”, “Ўзбегим”, “ Версал” каби энг муҳташам кўнгил очар масканларида ана шундай “Шеър ва қўшиқ” кечалари ташкил этмоқда. Бу тадбирларга эл ардоғидаги олимлар, ёзувчию шоирлар, севимли санъаткорлар қатори кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган юртдошларимизни ҳам таклиф этмоқда. Мана шундай кечаларда олимларимиз, шоиру ёзувчиларимиз Ватанимизнинг бугунги мавқеи, ютуқлари, элимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти ҳақида ёрқин мисоллар билан айтган гаплари барчада шукроналик туйғусини уйғотмоқда.

Шунингдек, ҳаётимиз кўзгуси бўлган оммавий ахборот воситалари, яъни радио ва теледастурлар “Ассалом Ўзбекистон”, “Ахборот”, “Давр”, “Пойтахт” каби информацион, “Муносабат”, ”Эркин фикр”, ”Акс садо” каби кўплаб сиёсий, “Хаёл ва ҳаёт йўллари”, “Дилдаги гаплар”, “Дийдор ширин”, “Тошкент вақти”, ”Ҳаёт давом этаверади”, “Аёл қалби”, “Шеърий лаҳзалар”, “Эпизод”, “Заковат” каби ўнлаб кўнгил очар кўрсатувлар ва эшиттиришларда чиқишлар қилган.

Шеърлари ва публицистик мақолалари Республика матбуотларида, жумладан, “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Жаҳон адабиёти”, “Саодат”, “Ёшлик”, “Гулистон”, “Ёш куч”, “Санам”, каби журналларда , “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози“, “Туркистон”, Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси”, “Моҳият”, “Хуррият”, “Ишонч”, “Янги Ўзбекистон” каби кўплаб газета ва журналлардаида чоп этилган. Шу қатори Ўзбекистон Электрон ахбороти воситаларида ҳам фаол қатнашиб туради.

Бундан ташқари 2000-2003 йиллари Ўзбекистон Телевидениясининг “Маънавият” бўлими билан ҳамкорликда ”Дугоналар бормисиз?”, “Шарқнинг машҳур аёллари” номли муаллифлик кўрсатувини олиб борди. Бунда 26 нафар шарқнинг, шу жумладан, ўз юртимизда яшаб ўтган буюк момоларимиз бўлмиш энг машҳур аёллар яъни олима, шоира, мусаввираю, мунажималар ҳақида ҳикоя қилинган.

Мустақиллик шарофати билан кўплаб халқаро анжуманларда ҳам иштирок этди. 2001 йили Эрон Ислом Республикасининг Табриз шаҳрида ўтказилган Китоб кўргазмасида, 2008 йили Қирғистон Республикасининг Бешкек шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармон аёлларнинг V - конгрессида, Туркия давлатининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган халқаро аёллар форумида, Хитой Республикасининг Урумчи шаҳрида ҳалқаро аёллар конференциясида, 2009 йили Туркия давлатининг Елазик вилоятида ўтказилган “Ҳазар шеър оқшомлар” халқаро фестивалида, 2010 йили Миср Араб мамлакатининг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган IV - аёллар форумида, 2011 йили Туркия давлатининг Силевки шаҳрида халқаро анъанавий қўшиқлар фестивалида ҳакам сифатида, Қозоғистон Республикасининг Қарағанда шаҳрида, Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилояти Сайрам туманида, Озорбайжон республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган халқаро шеърият байрамлари, Покистон ва Грузияда бўлиб ўтган турли дўстлик тадбирларида иштирок этган.

2017 йили Швецариянинг Фельдбах вилоятида немис тилида чоп этилган “Яхшиям..”номли китобининг тақдимотини ўтказиб келган.

Оила ва 3 фарзанди, 9та набираси бор.

235+Çop etilgan kitoblar
521+Şe'rlar tõplami
356+Nasriy asarlar
578+Tarjima asarlari
Farğona viloyati Qõqon şahri
ruxilayevanilufar@gmail.com
998917957707

Hayot va Ijod Yõli

Sõzga baxşida etilgan ibratli umr bekatlari

1956

Tuğiliş va Bolalik

Farida Afro'z (Bõtayeva Farida Abdurahim qizi) 1956-yil 5-martda Farğona viloyatining Bağdod tumanida ma'rifatparvar oilada dunyoga keldi.

1996

Ilk Maşhur Tõplam: 'Qirq birinçi qalb'

Şoiraning ilk yirik şe'riy tõplami kitobxonlar qõliga yetib bordi va adabiy jamoatçilik tomonidan yuksak baholandi.

1999

Davlat Mukofoti: 'Şuhrat' medali

Adabiyot sohasidagi samarali ijodi, milliy poeziyani rivojlantirişdagi xizmatlari uçun davlatimizning yuksak 'Şuhrat' medali bilan taqdirlandi.

2007

Yangi Badiiy Bosqiç: 'Gunoh' va 'Uşşoq'

Şoira falsafiy, ijtimoiy va lirik mavzudagi yetuk asarlari bilan zamonaviy õzbek şe'riyatida õziga xos maktab yaratdi.

2017

Xalqaro E'tirof: Turksoy Mukofoti

Turkiy xalqlar madaniyati va adabiyotini keng tarğib qilgani hamda tarjima sohasidagi beqiyos mehnati uçun xalqaro mukofot sohibasi bõldi.

2021

Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi

Õzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoniga muvofiq şoiraga yuksak ijodiy unvon — 'Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi' faxriy unvoni topşirildi.