Farida Afrõz Signature Emblem
Farida AfrõzIjodiy Portali
Şe'rlar rõyxatiga qaytiş
Farida Afrõz

Farida Afrõz

Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon

7/3/2025Lirika

Ҳар кишиким

Hajm:

Ҳар кишиким,

май истади майхонасини топди,

Истади гар, ишқ уйин остонасини топди.

❦

Ҳар кишиким,

асли шунқор манзили қоя унинг,

Кимки бойқуш насли эрди вайронасини топди.

❦

Ҳар кишиким,

сўзи шаккар дунё унинг кафтиндадир,

Кўнглида гар ғурбат,

хасад ғамхонасини топди.

❦

Кимки безди,

дахр аро ўзни йўқотди бемажол,

Гарчи узлат, гарчи хилват ҳамхонасини топди.

❦

Истади чин

дўсту халак, жон ичра жонони керак,

Мингта гирён, мингта сарсон,

бир донасини топди.

❦

Ҳар кишиким,

ўзни ёқди ошиқ бўлиб бу шам каби,

Гарчи куйди, гарчи ёнди, парвонасини топди.

❦

Дод, фалакнинг додидан,

барбод этар бунёдидан,

Кимки, Фарид зотидан афсонасини топди.

Farida Afro'z rasmiy ijodiy arxividan