
Farida Afrõz
Õzbekistonda xizmat kõrsatgan madaniyat xodimi, şoira, adiba, tarjimon
Mening Vatanim
Даланинг қоқ ўртасида,
саратон мавжида, тут соясида,
гўдагини бағрига босган
жувон-
менинг ватаним,
Ғўзасининг гулларини ўпиб,
ҳар эгатга жон терин тўкиб,
пахтасининг кулганин кўриб,
кўзларига ёш олган,
дехқон –
менинг ватаним.
Ёз чилласи дош қозонида,
қовурдоқдек қовуриб, гармселда совуриб ,
шимолга ҳам шофтоли тутган
боғбон -
менинг ватаним,
Қиш, қировли тунлари бедор,
қашқирларга бермай омонлик,
қўзичоғин қўйнига солиб,
хиргойиси дарани тутган
чўпон- менинг Ватаним.
Бобосининг белбоғин, адолатнинг байроғи қилиб,
ҳалол, ҳалол, ҳалол! дея,
рақибини кургини ерга босган
полвон -
менинг ватаним...
Миллатим, юртим - ориятим деб,
тинчлик муддаомдир, пок ниятим деб,
темурий тулпорин миниб,
кўкрагини ўққа тутган,
ялангтўш
султон –
менинг Ватаним!